Тошлоқ туманида олис қишлоқлардаги ички йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ҳамда тупроқли йўлларни шағаллаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ҳафта давомида тумандаги 32 та МФЙлардаги 17 км.лик тупроқли ички йўлларида шағаллаш ишлари бажарилди. Хусусан, Фароғат МФЙ ҳудудидаги Гарбобо кўчасидаги 2 км ички йўллар ҳам шағаллаштирилди. Ушбу саъй-ҳаракатларда маҳалла ҳоким ёрдамчиси ҳамда аҳоли фаол иштирок этмоқда. Тошлоқ туманида ички йўлларни сифатини яхшилаш, тупроқли ички йўлларни шағаллаш ишлари йил якунига қадар давом этади.