Бюро ташаббуси билан Тошлоқда ярашган оилалар сони ортмоқда.
×
2022-11-24 09:25:58 264
PDF юклаш
Чоп этиш
Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади, униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.Бюронинг Тошлоқ тумани бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича "Долзарб ҳафталик" тадбирида олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздорлар билан суҳбат асносида тушунтиришлар сабаб, жорий йилнинг 21 ноябрь куни ўнлаб оилаларни яраштирилишига эришилди. Хусусан, ФИБ Марғилон туманлараро судининг қарорига асосан 2 нафар фарзандига алимент тўлаши лозим бўлган, лекин моддий таъминлашдан қочиб юрган қарздор К.Э. ушланиб, 22.11.2022 йил куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47.4-моддаси билан жавобгарликка тортиш мақсадида судга тақдим қилинган вақтда фарзандлари ёдига тушиб, ундирувчи билан ярашди ва оилани тиклади. МИБ ТОШЛОҚ ТУМАН БЎЛИМИ.