Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ: АҲОЛИ ХИЗМАТИГА КАМАРБАСТА
2022-11-25 11:14:57 333
Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳудудларда маҳалла раислари билан елкадош, аҳолининг эса оғирини енгил қилмоқдалар.
Икромжон Мамажонов тумандаги Фароғат маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган кундан бошлаб фаолиятига қизғин киришиб кетди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналиши қилиб белгиланганлигини инобатга олиб маҳалладаги муаммоларни аниқлаб уларни ҳал қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, тадбиркорлик ёки оила даромадини оширувчи бошқа фойдали меҳнатни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътиборини қаратиб келмоқда.
Ҳоким ёрдамчисининг бевосита ташаббуси ҳамда иштирокида хонадонма-хонадон юриб ўрганиш натижасида маҳалла аҳолисининг сони 3282 нафар бўлиб, 582 хонадон ва 962 та оилалардан ташкил топганлиги рўйхатга олинди. Ишсизлар 11 нафар, ногиронлар 80, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 60 нафардан иборат эканлиги аниқланди. Тадбиркорлик билан шуғулланувчилар 36 нафар, шундан 3 таси ҳунарманд, 33 таси хизмат кўрсатиш йўналишида банд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил учун имтиёзли кредит режаси 462 миллион сўм этиб белгиланган. Кредитлар паррандачилик, тикувчилик, ҳунармандчилик йўналишларини ривожлантириш учун жалб этилмоқда.
Ҳоким ёрдамчиси маҳалла ходимларини ҳам бирлаштириб, улар билан ҳамкорликда иш олиб боришни ташкил эта олди. У ҳар бир масалани ҳал қилиш ёки бирон- бир муаммони ўрганиш билан унинг ечимини тез ва сифатли ҳамда талаблар даражасида ҳал этишда ходимлар тажрибасига таянади.
Жумладан “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи 3 нафар фуқароларга 100 кг буғдой маҳсулоти ва туман хокимлиги томонидан тикув машинаси тақдим этилиб ўзининг бандлиги таъминланди. Хоким ёрдамчиси томонидан оилавий тадбиркорлик дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича 22 нафар ишсиз фуқароларга тавсияномалар берилиб имтиёзли кредитлар ажратилди ва бандлиги таъминланди. Касб-хунарга ўқитиш бўйича 66 нафар фуқаролар ўқув курсларига йўналтирилди.