Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

×

 2022-11-28 10:55:06    270

PDF юклаш
Чоп этиш


3 декабр-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошлоқ туманидаги “Қаср” тўйхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
   Сана муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида сўзга чиққан туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев сўнгги йилларда мамлакатимизда имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган ғамўрликлар уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
    Тошлоқ туманида 3110 мингдан ортиқ имконияти чекланган инсон яшамоқда. Уларнинг 664 нафари 18 ёшгача бўлган болалардир.
   Жорий йилнинг ўтган даврида катталар учун 77 та, болалар учун 10 та ногиронлик аравачаси берилди. 10 та қўлтиқ таёқ, 24 та эшитиш мосламаси, шунингдек, кўплаб бошқа техник воситалар топширилди. Шунингдек, Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ногиронлиги бўлган, қўшимча даволанишга мухтож 150 нафар фуқарога соғлигини тиклаш учун молиявий ёрдам кўрсатилди. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида ўтган тадбирда байрам табриклари, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди. Туманимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган, ногирон фуқароларнинг 150 нафари туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.