Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУН" АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА

×

 2022-12-01 14:54:49    227

PDF юклаш
Чоп этиш


    Бугун Ахшак МФЙ ҳудудида жойлашган 29-сонли ДМТТда туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасаларининг хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари, 29-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳодимлари иштирокида аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” шиори остида  тадбир ташкил этилди.
   Шунингдек, 1-сектор ҳудудида туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова, туман  ИИБ хотин -қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича катта инспектори Н.Алижонова,  "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирокида "Зўравонликка қарши 16 кун", “Оила муқаддас даргоҳ" мавзуларида давра суҳбати ва психологик тренинг ўтказилди. 
     Тренинг давомида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь-“Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш  куни”га  бағишланган "Зўравонликка қарши 16 кун" тадбирларини маҳаллаларда хотин-қизлар иштирокида кенг миқёсда давом эттиришга келишиб олинди.