Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ҚОЧИБ ЮРГАН ҚАРЗДОР ТОПИЛДИ ВА ҚАМАЛДИ

×

 2022-12-02 08:49:56    197

PDF юклаш
Чоп этиш


       Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Марғилон туманлараро судининг 22.07.2016 йилги қарорига кўра қарздор Х.Ш.дан ундирувчи Э.Ф. фойдасига 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан қарздор Х.Ш. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган. Лекин, қарздор яшаш манзилини ўзгартирганлиги сабабли, 22.11.2022 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Х.Ш. аниқланиб топилган ва 01.12.2022 йил куни бюронинг Тошлоқ тумани бўлимига топширилган. 2022 йилнинг 1 декабрь куни қарздор Х.Ш.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Тошлоқ тумани судида кўрилди ва қарздор 7.070.112 сўм алимент тўлашдан бўйин товлагани сабабли, унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.          

МИБ ТОШЛОҚ ТУМАНИ БЎЛИМИ.