ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
×
2022-12-02 18:26:19 323
PDF юклаш
Чоп этиш
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни муҳтарам Президентимиз томонидан «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармоннинг имзолангани мисолида ҳам кўриш мумкин. Сана муносабати билан Тошлоқ туманида ҳам тадбирлар ўтказилмоқда. Байрам тадбирларида ногиронлиги бўлган шахсларга юксак эътибор ва ҳурмат кўрсатилмоқда. Бугун тумандаги 15-кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев ҳамда туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар қатнашди. Туман ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб, шу мақсадда уй-жойлар, турли реабилитация техник воситалари билан таъминланаётгани, бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, моддий-маънавий қўллаб-қувватланаётганини айтиб ўтди. Ушбу масканда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, тарбияланаётган болаларга барча шарт – шароитлар яратиб берилмоқда,-дейди муассаса директори Камолатхон Турсунова. – Муассасамизда нутқида нуқсони бор, заиф эшитувчи, таянч ҳаракат аъзосида нуқсони бўлган болалар тарбия оладилар. Болажонлар учун гуруҳларда, ҳусусан, ётоқхонада, машғулот хоналарида ҳамда ошхонада барча шарт-шароитлар яратиб берилган.