Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-06 16:33:59    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 8 ноябрь куни “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолаган.
Фармонга кўра, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланиши кўрсатиб ўтилган.
Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ушбу эътирофга сазовор бўлган бир гуруҳ фаолларга кўкрак нишонлари тантанали топширилди. 
Тадбирни туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев табрик сўзи билан очиб, халқимиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар мукофот соҳибларини самимий қутлаб, юрт тараққиёти, вилоят ва туманимиз ривожи йўлидаги келгуси ишларида уларга янада улкан зафарлар тилади. 
Ўз ўрнида, эсдалик нишони соҳиблари ҳам ушбу эътироф масъулият, халқнинг ризолиги йўлида янада фидокорона меҳнат қилишга ундашини таъкидладилар.