ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 9-, 10-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДАГИ ИССИҚЛИК ТИЗИМИ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНДИ.
×
2022-12-13 13:09:48 230
PDF юклаш
Чоп этиш
Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида туманнинг энг олис қишлоқларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ иссиқлик тизими билан таъминланди. Ҳозирда болажонлар учун барча шароитларга эга, иссиқхоналарда гуруҳлар фаолиятини бошлади. Арабмозор МФЙ ҳудудидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 330 нафар тарбияланувчи таълим тарбия олмоқда. Яқинда маҳаллий бюджет ҳисобидан 28 млн. сўм маблағ иссиқлик тизимини жорий таъмирлаш учун ажратилди. Қурилиш- монтаж ишлари “Инвест Координатор” ҳусусий корхонаси томонидан тез ва сифатли қилиб битказилди. Бесаранг МФЙдаги 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик тизимини жорий таъмирлаш учун ҳам 83 млн. сўм маблағ ажратилиб, ҳозирда таъмирлаш ишлари якунига етказилган. Ушбу муассасалар бугунги кунда тўлиқ ўз фаолиятини юритмоқда. Болажонларнинг таълим тарбия олишлари учун етарли шароитлар ҳамда қулайликлар яратиб берилган.