Халқ дарди билан яшаш, талаб ва истакларини рўёбга чиқариш нафақат фуқароларнинг турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиради, балки келгусида юз бериши мумкин бўлган муаммоларнинг ҳам олдини олади. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Фуқароларнинг моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиғини тиклаш, уй-жойларини ҳужжатлаштириш, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, пенсия масалалари бўйича қилган мурожаатлари тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганилди ва қонун доирасида ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.