“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: 9-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДАГИ ИСИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 900 МЛН СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ.
×
2022-12-15 17:09:59 191
PDF юклаш
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан "Ташаббусли буюджет" жараёнининг 2-босқичи давомида фуқаролар томонидан 153 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. 153 та ташаббуслар учун жами 50 973 та овоз келиб тушган бўлиб, натижаларига кўра энг кўп овоз олган қиймати 4 750 миллион сўмлик 6 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Президентимиз ташаббуслари билан 2 мингтадан ортиқ овоз тўплаган барча лойиҳалар ғолиб деб топилгани муносабати билан яна 4 та лойиҳа ғолиблар қаторига киритилди. Тумандаги 9-умумтаълим мактаб жамоаси ҳам "Ташаббусли буюджет"нинг овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, ғолиб деб топилган. Лойиҳа доирасида мактабнинг асосий муаммоларидан бири бўлган иситиш тизими янги тармоқ билан таъминланмоқда. Айни кунларда иситиш тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактабдаги синфхоналар, спорт зал ва бошқа хоналар замонавий, тежамкор иситиш тизимига уланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилгач, мактаб биноси тўлиқ иситиш тизими билан таъминланади.