Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, унинг манфаатлари ётади. Туман ҳокими қабулида ҳам ушбу вазифага алоҳида эътибор билан қаралди. Қабулда 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 5 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 1 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулоти ажратилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 2 таси назоратга олинди. 2 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.