Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номлаш ҳақидаги таклифини барча мамнуният билан қарши олди. Дарҳақиқат, юртбошимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир! Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини ошириш йўлида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Келгуси йилдан бу жараёнлар кўлами янада ортади. Тошлоқ тумани умумтаълим мактабларида ҳам ўқувчиларга сифатли таълим бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Якунланаётган йилда тумандаги 7-, 20-, 43-умумтаълим мактабларида амалга оширилган капитал таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари ҳам ушбу мақсад йўлидаги жараёнлардандир. – Юртбошимизнинг таълимга эътибори биз, таълим тизими ходимлари, педагогларни руҳлантирди, - дейди 39-умумтаълим мактаби директори Муҳайё Охунова. – Мактабимизда ўқувчилар барча фанларни, касб-ҳунар ва компьютер саводхонлигини пухта ўзлаштириши учун замон талаблари асосида жиҳозланган ўқув хоналари мавжуд. Сифатли таълимни ташкил этишда ўқитувчи ва мураббийларнинг билим даражаси, мактабнинг моддий техник базаси билан бир қаторда, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланишнинг йўлга қўйилиши айни муддао бўлди. Биз таълим ривожи учун яратилаётган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, ташаббусимиз, шижоатимиз ва салоҳиятимизни ишга солиб юртбошимиз ишончини албатта оқлаймиз.