Янги йил байрами шодиёналари Тошлоқ туманидаги “Amira Textile” корхонасида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди. Бугунги кунда текстиль ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ушбу корхонада 300 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келмоқдалар. Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида меҳнат жамоаси учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, барчани байрам билан самимий муборакбод этдилар. Корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга яратилаётган қулай шароитлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Байрам тадбирида корхона аъзоларига Янги йил совғалари топширилди.