ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ
×
2022-12-30 17:53:58 222
PDF юклаш
Чоп этиш
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди. Анжуманда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва истиқболдаги вазифалар муҳокама этилиб, жорий йил давомидаги фаолияти натижадорлигига баҳо берилди. Тўпланган тажрибалар ва тизимни такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди. Пойтахтимизда ўтказилган анжуманда Тошлоқ туманидаги Ўзбекистон МФЙ ҳоким ёрдамчиси Зиёда Халилова ҳам иштирок этди. Ушбу анжуманда халқаро экспертлар, вазирликлар, идоралар, банклар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этдилар,-дейди ҳоким ёрдамчиси З.Халилова.- Унда ҳоким ёрдамчиларининг “маҳаллабай” ишлашда йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар ҳамда “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди. Икки кун бўлиб ўтган анжуманда тажриба алмашдим, аҳоли бандликни таъминлаш борасида керакли тавсиялар олдим.