Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАДБИРИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ БАХШ ЭТМОҚДА

×

 2022-12-30 18:00:15    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил – барча учун ёқимли ва қувончли байрамдир. Бу байрамни, айниқса, болажонлар интиқлик билан кутиб, «Янги йил мўжизаси»ни орзу қилади ҳамда бу уларнинг ҳаёлида деярли ғаройиб ва саргузаштларга бой энг қувноқ байрамлардан бири ҳисобланади.
        Айни янги йил байрами арафасида, Юқориқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Ёш етакчилар” Давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилар учун байрам тадбири ташкил этилди.
    Болажонларга бир олам қувонч улашиш мақсадида ушбу шодиёна кечага Қорбобо, Қорқиз ва севимли мультфильм қаҳрамонлари ташриф буюрди. Болажонлар учун айниқса, севимли эртак қаҳрамонлари билан биргаликда бўлиб ўтган Янги йил байрами ўзгача таассуротларга бой бўлди. Тадбирда янграган жозибали куй-қўшиқ ва рақслар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қизиқарли саҳна асарлари болаларга бир олам қувонч улашди.
      Янги йил байрами кечасида болажонларга Қорбобо ва Қорқиз томонидан байрам совғалари топширилди.