Янги йил байрами арафасида Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаххор Джурабаев ҳамда туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар тумандаги ягона боқувчилари хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимиз оилалари ҳамда муҳтож оилалар хонадонларида бўлиб, холидан хабар олмоқдалар. Бугун Хонақа, Обисиё, Дўстлик, Садда ҳамда Қўрғонча МФЙларда боқувчилари хорижда меҳнат қилаётган эҳтиёжманд оилалар ҳамда нуронийларнинг хонадонларида бўлиб, Янги йил совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бир марталик моддий ёрдам маблағлари топширилди.