Тошлоқда янги йил шукуҳи. Айниқса, оқшом пайтида туман бўйлаб сайр қилсангиз, кўча чироқлари, байрамона безатилган жойлар ва бош арча атрофида юрган кишиларни кўриб дилингиз яйрайди. Туман марказига 2 дона бош арча ўрнатилди. Бу жойлар одамлар билан тўла, марказга ўрнатилган саҳнада санъаткорлар томонидан ҳар кеча концерт дастурлари ўтказилмоқда. Айни кунларда Янги йил арчалари атрофида театрлаштирилган байрам томошалари, концерт дастурлари намойиш этилиб тошлоқликларга байрамона кайфият улашилмоқда.