Ногиронлиги бўлган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотганлар холидан хабар олиб, уларнинг дилларига шодлик улашиб яшаш халқимизга хос фазилат. Тошлоқ туманида давом этаётган эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар уларга озгина бўлсада кўмак ва меҳр улашмоқда. Бугун туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ажратилган ногиронлик аравачасини тумандаги Дўстлик МФЙда истиқомат қилаётган 1 - гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Нигорахон Марибжоновага топширди.