Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЙИЛ САРҲИСОБИ: “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ОЛИС ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛДИ

×

 2023-01-06 17:29:17    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган янги тизим — “Обод қишлоқ” дастури қишлоқларимиз, айниқса, олис ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
      2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига кўра Тошлоқ туманидаги Хонақа ҳамда Найманбўстон МФЙларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Туманнинг энг олис қишлоғларида ижтимоий объектларни таъмирлаш, йўл қурилиши, электр ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Республика ва маҳаллий бюджетдан 18.821 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Йил давомида режалаштирилган барча қурилиш-таъмирлаш ишлари тез ва сифатли якунига етказилди.
      Хусусан,  “Обод қишлоқ” дастурига асосан Хонақа МФЙда 7 км масофадаги ички йўлларда асфальт қилинган бўлса, 2 км.лик йўлларга цемент-бетон қопламаси ётқизилди. Дастур доирасида аҳолига тоза ичимлик суви етказиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқда 2 дона тоза ичимлик сув қудуғи қазиш, 1 дона мавжуд қудуқни таъмирлаш, 3 дона сув минорасини ўрнатиш ҳамда 18 км ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари олиб борилди. Электр таъминотини яхшилаш борасида ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Ўтган йилнинг ўзида Хонақа МФЙга 2 дона  трансформатор ўрнатилиб, 2,9 км тармоқ тортиш ишлари якунланди. Бундан ташқари туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 46 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди. Кўчаларни ободонлаштириш мақсадида эса 500 метр пиёдалар йўлаги таъмирланди. 85 дона ёритиш чироқлари ўрнатилди. 
      Тумандаги Найманбўстон МФЙда ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида аҳолига кўплаб қулайликлар яратиш мақсадида улкан бунёдкорлик ишлари бажарилди. Маҳалла ички йўлларининг 8 км масофаси асфальтлаштирилди ҳамда 2 км.лик йўларга  цемент-бетон қопламаси ётқизилди. Ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида 2 та тоза ичимлик сув қудуғи қазиш, 2 дона сув минораси ўрнатиш ҳамда 15,5 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди. Электр таъминотини яхшилаш борасида 2 дона  трансформатор ўрнатилиб, 2,8 км тармоқ тортиш ишлари якунланди.
      Бир сўз билан айтганда, Тошлоқ туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқларнинг қиёфаси тубдан яхшиланиб бормоқда. Фуқаролар учун муносиб турмуш шароити яратилган маҳаллалар хозирда фаровон ва обод манзилларга айланмоқда.