Шрифт ўлчами
Ранг
Расм
12:06:32 18/01/2017
www.toshloq.uz
- Бош сахифа
- Янгиликлар
2022 ЙИЛДА ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 20 МИНГ АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ВА СИФАТИ ЯХШИЛАНДИ.
×
Тошлоқ туманида аҳолини тоза ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йиллар давомида тумандаги маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш, таъмирлаш ишлари бажарилди.
2022 йилда жами 70 километрдан зиёд ичимлик сув тармоқлари ва 5 дона сув миноралари қурилди. Натижада Тошлоқ туманида аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 69 фоиздан 81 фоизга етди.
Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида Найманбўстон МФЙ ҳудудида 2 дона ичимлик сув қудуғи қазилди, 2 дона сув минораси ўрнатилди, 15,5 км.лик ичимлик сув тармоқлари тортилди. Хонақа МФЙда ҳам 3 дона сув минораси ўрнатилиб, 19,2 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Республика бюджет маблағлари ҳисобидан Айланмажар МФЙ ҳудудида 1 дона ичимлик сув қудуғи қазилди, 1 дона сув минораси ўрнатилиб, 2 км.лик ичимлик сув тармоқлари тортилди. Ўзбекистон МФЙ ҳудудида ҳам аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 4,2 км.лик ичимлик сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида Сўфилар, Хонариқ ҳамда Садда МФЙларида ичимлик суви тармоғи тортиш ишларига 2 миллиард 430 миллион сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари маҳаллий бюджетдан йўналтирилган маблағларга тумандаги Жарқишлоқ, Учолиш, Меҳнатобод, Янги йўл, Юқориқишлоқ, Хонариқ, Хўжаариқ ҳамда Дўстлик МФЙларидаги сувлашмаган кўчаларига тоза ичимлик суви қувурлари тортилди. Йил давомида тумандаги олис ва энг чекка қишлоқларда ҳам ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди. Ўтган йилда сув таъминоти борасида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ушбу йилда ҳам давом этади.