МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
×
2023-01-09 16:02:37 240
PDF юклаш
Чоп этиш
Ёшлар ишлар агентлиги Тошлоқ тумани бўлими томонидан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида умумтаълим мактабларининг спорт залларида тунги вақтларда спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Айни кунларда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан маҳалла ёшларини спортга қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш мақсадида 18-30 ёш оралиғидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.