"Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида қатор ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим муассасада вояга етмаганлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман марказида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида ташкил этилган "Қалқон" гуруҳи аъзолари, туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ва Тунги рейдлар ўтказилди. Тунги рейдларда асосан хозирги кунда долзарб бўлиб турган масала дорихоналарда тақиқланган дори воситаларини ва писихатроп модаларни сотилишини олдини олиш ҳамда вояга етмаган ёшлар ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилди.