Ёшлар агентлиги Тошлоқ туман бўлими ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 4-сектор ҳудудида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу меҳнат ярмаркасига ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ишсиз ёшлар жалб қилинди. Мазкур ярмаркада тумандаги 11 та ташкилотлар, иш берувчи корхоналар вакиллари ўзларининг мавжуд 167 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркада вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 184 нафари қатнашди шундан 162 нафари ёшларни ташкил этди. Шу куннинг ўзида вақтинчалик иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 12 нафарига тумандаги корхона ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди. 3 нафар ёшларга ишсизлик мақоми беришга таклиф берилди. 1 нафари Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумига, 10 нафар ёшлар 2-сон КХМга ўқишга юборилди. 161 нафари иш ўринлари билан танишиб керакли маслаҳатлар олдилар.