Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЕРГА ҲИЁНАТ – ЭЛГА ҲИЁНАТ!

×

 2023-01-17 09:06:35    219

PDF юклаш
Чоп этиш


   Ер ва ундан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олганлик, ердан ноқонуний ва хўжасизларча фойдаланганлик учун жавобгарлик чоралари жорий этилган, мавжудлари эса кучайтирилган. Бу эса ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, ерга бўлган муносабатни яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирларнинг қонуний асосларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддасига ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг                       

    25 баравари, мансабдор шахсларга эса 50 бараварида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга оширганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, мансабдор шахсларга эса 300 бараварида жарима солишга сабаб бўлишни назарда тутувчи қўшимча киритилган. Кодекс 60/1-моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик чорасини кўрмаганлик, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараварида, мансабдор шахсларга эса 50 бараварида жарима белгиланган. Ер билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди. Бундан кўзланган мақсад, ер, айниқса суғориладиган ердан оқилона фойдаланиш, ернинг мелоратив холати ва унумдорлигини сақлаб қолишдир. Огоҳ бўлинг, ердан фойдаланиш қоидаларини бузиб оилангизни мулкий аҳволига зарар етказманг. 

 Авазбек Рахимов,

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.