Аномал совуқ кунларда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд қатламига ёрдам кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Тошлоқ туманида аҳолига яқиндан ёрдам кўрсатиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг холидан хабар олиш каби эзгу ишлар давом этмоқда. Бугун ҳам туман ҳокимлиги томонидан ош тайёрланиб, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга тарқатилди. Якка-ёлғизлар, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамда бемор фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.