МАҲАЛЛАЛАРДА 300 ТОННА КЎМИР МАҲСУЛОТИ АРЗОН НАРХЛАРДА ТАРҚАТИЛДИ
×
2023-01-19 17:30:29 234
PDF юклаш
Чоп этиш
Бугун Тошлоқ туманида 30 га яқин МФЙларга кўмир маҳсулотлари етказиб берилди. Аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир маҳаллага етказиб берилган кўмир ёқилғиси арзон нархда тарқатилди. Туманнинг энг олис ва чекка қишлоқларига ҳам етказиб берилган кўмир маҳсулотларининг сифати ва нархи фуқароларга манзур бўлмоқда. Шу кунгача қишлоғимиз аҳолиси учун жами 416 тонна кўмир маҳсулотлари арзон нархларда тарқатилди. Режада 355 тонна белгиланган бўлиб, ҳозирда 117 фоизга бажарилди,- дейди Хонариқ МФЙ раиси Рўзибой Мирзаев.- Бундан ташқари ҳомийлар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотлари бепул етказиб берилди. Қиш мавсумидан аҳолини қийинчиликларсиз олиб чиқиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.