Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАКТАБ ВА БОҒЧАЛАРДА ИСИТИШ ТИЗИМИ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2023-01-24 17:36:18    271

PDF юклаш
Чоп этиш


   Маълумки, мамлакатимизда об-ҳавони кескин совуб кетиши натижасида таълим муассасалари маълум муддатга фаолиятини тўхтатган эди. Шу кунларда ўқув масканлари ўз фаолиятини юритиб, ўқув жараёнлари бошлаб юборилди.
   Тошлоқ туманида ҳам мактаб ва боғчаларнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, ўқув хоналари дарс машғулотларини ўтиш учун шай ҳолатга келтирилди. Биноларда иссиқликни бир меъёрда сақлаб туриш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Туманда бугунги кунда 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнларини бошлаш учун босқичма-босқич тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 23 январь кунидан бошлаб, биринчи босқичда 12 та мактабгача таълим муссасалари фаолиятини бошлаган бўлса, 30 январга қадар яна 16 таси болажонларнинг қабул қилади. Бугунги кунда муассасаларда иситиш тизими тўлиқ ишламоқда. Кўмир ва ёқилғи маҳсулотлари билан таъминланган. Хоналар ўртача 18-19 даража илиқликни ташкил этмоқда.   
  Тумандаги умумтаълим мактабларида ҳам иситиш тизимини узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жами 51 та таълим масканларини фаолият юритиши учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жами бўлиб 2415 тонна кўмир ажратилган. 2023 йил 24 январь ҳолатига умумтаълим мактабларида 12 минг тоннага яқин кўмир захираси мавжуд.  Иссиқликни меъёрида ушлаш мақсадида мактаб биноларининг дераза ва эшиклари плёнка билан қопланди. 
    Айни кунларда тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактабидаги 9 та иситиш қозони соз ҳолатда ишламоқда. Синфхоналари иситилиш ҳолати бир меъёрда сақланмоқда. Ўқувчилар учун қайнатилган сув ташкил этилган. 49-умумий ўрта таълим мактабида ҳам 5 та қозондан барчаси соз ҳолатда ишламоқда. Мактабда иситиш тизимини таъминлаш борасида зарурий ишлар бажарилмоқда.
    Бир сўз билан айтганда қишки мавсумда тумандаги барча таълим муассасаларининг иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.