Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакилига фуқаро К. М.нинг ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.Фуқаро К.М. шикоятида 17 апрель 1995 йилдан 8 май 2017 йилгача Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонасида 1-цех оператори лавозимида ишлаганлиги, ушбу ишлаган даври имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини беришини, аммо пенсия тайинланишида фақатгина 22.11.2002 йилдан 8 май 2017 йилгача ишлаган даври учун имтиёзли шартларда пенсия тайинлангани, 17.04.1995 йилдан то 22.11.2002 йил кунига қадар ишлаган даври учун аттестациядан ўтказилмаганлиги важ қилиниб, имтиёзли шартларда тайинлаш ўрнига, умумий асосларда пенсия тайинлангани, шу сабабли зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаб беришда ёрдам сўраган.
Омбудсманнинг минтақавий вакили тақдимномасига асосан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан фуқарони манфаатини кўзлаб судга зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақида ариза киритилган. Ушбу ариза фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида кўриб чиқилиб, ариза тўлиқ қаноатлантирилган.
Натижада фуқаро К.М.нинг қонунда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланиши учун имконият яратилган. Мурожаатчининг муаммоси ўз вақтида хал этилди.