ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
×
2023-01-28 10:02:06 293
PDF юклаш
Чоп этиш
Семинарда ҳоким ёрдамчилари (KPI) кўрсаткичларини яхшилаш, ҳудудлардаги мавжуд бўш бино, иншоотлар, ерларни онлайн аукцион савдоларига чиқариш ва узоқ муддатга ер ажратиш тартиблари тушунтирилди. Иштирокчилар шу куни кўрсатгичи (KPI) юқори бўлган Ҳамрак МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Джўрабоев ҳамда Варзак маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдуғани Сулаймонов фаолияти билан танишишди. Ҳамрак маҳалласи паррандачилик, Варзак маҳалласи эса ҳунармандчиликни кигизчилик йўналишига ихтисослашган бўлиб, "Бир маҳалла, бир маҳсулот" тамойили асосида ушбу маҳаллалар мисолида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди. Ўзаро фикр ва тажриба алмашишган иштирокчилар янги режа ва лойиҳаларни белгилаб олди. Семинарда бошқарма ходимлари ва Электрон-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази вакиллари иштирок этди.