Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ПИЁЗЧИЛИК” МАҲАЛЛАСИДА 200 ТА ОИЛАЛАРДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

×

 2023-01-30 10:15:33    292

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 25 январь куни Президент раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
   -Йиғилишда камбағалликни қисқартиришнинг асосий омили бу – аҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканлигига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас,-дейди Тошлоқ туманидаги “Пиёзчилик” МФЙ хотин-қизлар фаоли Гўёхон Маматоирова. – Шу маънода, 2023 йили юртимизда оилавий тадбиркорликка молиявий кўмак кенгайтирилиши, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этилиши бизни жуда ҳам мамнун этди.
   Бу йил мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 12 триллион сўм йўналтирилиши белгилангани эътиборга сазовордир.          
   “Пиёзчилик” МФЙда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланган бўлиб, бугунги кунда ҳудудда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ва бунинг самараси сифатида камбағалликни тугатишга катта эътибор қаратилмоқда.
    2022 йили маҳаллада ҳунармандчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 50 нафарга яқин ҳунарманд оилаларга 650 миллион сўмга яқин имтиёзли кредит ажратилди. Натижада 150 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
    Айни пайтда маҳаллада 200 дан кўпроқ оилаларда хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, 30 нафар хотин-қизлар ўз тадбиркорлиги орқали маҳалладошлари учун доимий даромад манбаига эга бўлган иш ўринлари яратишга эришмоқда.
   Нозимахон Ёқубова қўли гул чевар. Ҳозирда 10 нафар маҳалладошни ёнига олиб, миллий услуб, дизайн асосида эркаклар ва аёллар кийимларини тикади.
   -Ҳар ойда ўртача 5000 жуфт пойабзал тайёрлаб, ички бозорга етказиб берамиз,-дея суҳбатимизни давом эттиради оилавий тадбиркор Муқаддас Солиева. – Оиламизнинг йиллик даромади ўртача 120 миллион сўмни ташкил этади. Косибчилик йўналишида 10 нафар маҳалламиз хотин-қизларини иш билан таъминлаганман.
   “Пиёзчилик” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Акрамжон Раҳмоновнинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбарининг 25 январь кунги йиғилишида устувор вазифа сифатида белгиланганидек, эндиликда маҳалладаги ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспортини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Шу тариқа камбағалликдан чиқариш борасида ҳар бир оилага алоҳида дастурлар тузилади. Бандлик дастури ишлаб чиқилиб, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш чоралари кўрилади.