"ХЎЖА АРИҚ" МАҲАЛЛАСИГА ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ
×
2023-01-31 15:40:07 303
PDF юклаш
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тошлоқ туманининг "Хўжа ариқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг электр таъминоти яхшиланмоқда. Ҳудудга 80 дан ортиқ янги темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди. 3 км узунликда янги электр узатиш тармоғи қуриб битказилди. Лойиҳа асосида ҳудуддаги 559-сонли трансформатор пунктига қўшимча қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди. Мутахассислар томонидан айни вақтда янги трансформатор пунктини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.