ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 66 - СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
×
2023-02-03 17:57:33 331
PDF юклаш
Чоп этиш
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев раислик қилди ва олиб борди. Сессия кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: Кун тартибидаги дастлабки масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарор ижроси юзасидан 2022 йилда секторлар ҳудудида амалга оширилган ишлар борасида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Кун тартибидаги навбатдаги масала – Марғилон туманлараро иқтисодий судида одил судловни амалга ошириш борасида 2022 йил давомида Тошлоқ туманида олиб борилган ишлар тўғрисида. Навбатдаги масала - Тошлоқ тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида 2022 йилнинг 4-чораги давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида. Кун тартибидаги навбатдаги масала – Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси Тошлоқ тумани бўлимининг 2022 йил давомида олиб борган ишлари тўғрисида. Навбатдаги масала - Тошлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.
Шунингдек, сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сонли қарорини туманда бажарилиши ҳамда “Cаховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисидаги ахборотлари эшитилди. Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.