Туманда аҳолининг ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сув тармоғини яхшилаш борасида жорий йилда ҳам босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига кўра, тумандаги Яккавут, Хотинқуми, Қанжирға, Гузарбоши ҳамда Чек МФЙларда янги сув иншооти ва тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Хотинқуми МФЙ ҳудудида 2 та янги сув қудуғини қазиш ҳамда 8 км.лик тармоқ тортиш ишларига 3 миллиард 800 млн сўм маблағ ажратилди. Қанжирға МФЙда эса 1 та сув иншооти ҳамда 5 км.лик ичимлик суви тармоғи учун 2 миллиард 650 млн сўм маблағ йўналтирилди.