Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
2023-02-07 09:30:31 337
Тошлоқ тумани ҳокимлигида туман ИИБ шахсий таркиб ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бош инспектори майор Икром Отабоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли Қарори мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берди.
Шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятининг олиб бориш механизими, ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш, фуқаролар билан муомала маданияти ҳамда ушбу қарорга асосан Ички ишлар органларига яратилаётган шарт-шароитлар тушунтирилиб, хизмат жараёнида қандай ҳатти ҳаракатлар олиб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш якунида ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.