ИЧКИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛИБ, АСФАЛЬТЛАШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
×
2023-02-07 16:18:12 315
PDF юклаш
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига кўра, Тошлоқ туманида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Айни кунларда туманнинг энг олис ва чекка қишлоқларида ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари билан бир қаторда кўчалар, йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда. Хусусан, ҳозирги кунда шағаллаштириш ишлари кетаётган Истиқлол МФЙдаги Чаман, Юксалиш кўчасини 6 км қисмини асфальтлаштириш учун 2 миллиард 154 млн сўм, Конизар МФЙдаги ички йўлларни таъмирлаш учун эса 2 миллиард 171 млн сўм маблағлар ажратилди. Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.