Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Туман ҳокими томонидан қабулда ҳар бир фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилди. Қабул давомида тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этиб, ҳар бир муаммо жойида бартараф этилмоқда. Айрим муддат талаб этилган мурожаатлар қатъий назоратга олинмоқда. Ушбу қабулда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.