"СУВБОШИ" МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
×
2023-02-08 16:12:25 301
PDF юклаш
Чоп этиш
Тошлоқ туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда ҳудудларда ичимлик суви тармоқларини тортиш ҳамда электр таъминоти яхшилаш борасида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Ҳусусан, “Сувбоши” МФЙда электр тизимини янгилаш мақсадида Шарқ юлдузи кўчасига 1 дона 160 кВали трансформатор, Хамза кўчасига 1 дона 160 кВали трансформатор, 15 дона таянч устунлар ҳамда 4 км.лик электр энергия тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.