ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КАСБ-ҲУНАР ЎРГАНИШЛАРИ УЧУН МАКТАБЛАРДА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
×
2023-02-09 17:09:08 293
PDF юклаш
Чоп этиш
2022 йил 20 декабрдаги муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мурожаатномасида: - “Биринчи навбатда эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз. Нажот-таълимда, нажот-билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади.” - деб таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда таълимга, ўқитувчиларга, умуман давлатимизнинг келажаги бўлган ёшларга жуда катта имкониятлар яратилмоқда. Битирувчиларни мактабни битиргандан сўнг, чет тилларини билиши, касб-ҳунар эгаллашлари, компютер саводхонлигини пухта ўрганганликлари, нафақат жамият учун балки ўзларининг келажакларига муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Тошлоқ туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида битирувчиларни касб-ҳунарни мукаммал эгаллаб, чет тилида ўз фикрларини мустақил баён эта олишлари учун етарли шарт-шароитлар ҳамда тўгараклар ташкил этилган.Мактабнинг малакали педагоглари ҳар бир ўқувчининг қизиқишларидан келиб чиқиб, касблар бўйича ва фан тўгаракларига жалб қилинмоқда. Бугунги кунда таълим масканида ўқувчи ёшлар учун косибчилик, чилангарлик, дурадгорлик, дўппидўзлик, тикувчилик, пазандачилик, компютер саводхонлиги ҳамда рус ва инглиз тили тўгараклари фаолият юритмоқда.