Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

 2023-02-10 09:30:47    400

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни-кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида Тошлоқ туманидаги Варзак  МФЙ, Кўприкбоши кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролардан видео мурожаат берилди. Ушбу мурожаат бўйича туман ҳокимлиги ҳамда электр тармоқлари корхонаси ходимлари холатни жойида ўрганиш мақсадида аҳоли билан учрашди.Аниқланишича, аҳоли мурожаатда электр энергияга бўлган эҳтиёжни ортиб бораётганлиги сабабли электр таъминотини яхшилаб берилиши ҳамда айрим ёғоч таянчларни алмаштириб бериш сўралган. Туман электр тармоқлари корхонасининг маълумотларига кўра, ушбу ҳудудда давлат дастури асосида босқичма-босқич таъмирлаш ишлари кетмоқда. Шу кунга қадар ушбу кўчаларда таъминотни яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар бажарилган. Хусусан, электр таъминоти 110/35/10 кВли “Деҳқонобод” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Варзак” узатмасидаги қуввати 63 кВА бўлган ТП-305 сонли трансформатор пунктини юкини енгиллаштириш учун қўшимча 100 кВАли трансформатор пункти ҳамда 10 кВли янги бетон-таянчлар олиб келиб ўрнатилган. Қолган 0.4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш ишлари 2023 йилги  манзиллий дастурда мавжуд бўлиб, унга кўра тез кунларда ишлар якунига етказилади.Аҳоли билан суҳбат жараёнида мутахассислар томонидан дастур асосида амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тушунтириб ўтилди.