Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ҲАЁТИДАН

×

 2023-02-11 08:52:24    337

PDF юклаш
Чоп этиш


Тумандаги 42-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Муниса Холматова ахборот технологиялари билимдони. Шу боис АҚШ, Хитой давлатлари тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Уйда компютер орқали корхоналар тимсолини яратиш, турли йўналишларда қисқа видеолавҳалар тайёрлаш орқали ойига 150-200 доллар пул ишлаб топяпти. Аълочи ўқувчи рус ва инглиз тилларини билади, япон тилини ўрганиш ниятида. — Ҳозирданоқ ойига 500-600 доллар иш ҳақи тўлаш шарти билан бир неча тадбиркорлар ҳамкорликка чорлаяпти, —дейди Муниса. — Аммо ниятларим янада улкан. Мактабни битиргач IT соҳасида Япония университетида ўқишни ва ишлашни режалаштиряпман. Маълум бўлишича, кунчиқар юртда компьютер технологиялари соҳасида ойига 50 минг долларгача пул топиш имкони мавжуд.
Демак, ёшларга имконият ва шароит яратиш керак. Агар таянч нуқта топиб берилса, ўғил-қизларимиз жуда кўп ишга қодир эканлигини намоён этади. Давлатимиз раҳбари урғу берганидек, мактабни битириб катта ҳаётга кириб келаётган ёшларимиз камида иккита хорижий тил ва битта касбни эгаллаган бўлса, бу жамиятимизнинг ютуғидир.