Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

×

 2023-02-11 18:31:06    320

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда Тошлоқ тумани аҳолисининг 68 фоизи ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, бу борадаги изчил саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йил якуни бўйича ушбу кўрсаткични 92 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрь кунги  “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 408-сонли қарори айни жараёнда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани эътиборга лойиқ.“Фарғонасувтаъминоти” МЧЖнинг Тошлоқ тумани филиали раҳбари Ҳалимжон Одиловнинг маълум қилишича, қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил давомида тумандаги 17 та МФЙ ҳудудида республика бюджети маблағлари ҳисобидан ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари олиб бориляпти. Айни кунларда “Садда”, “Хотинқуми”, “Қанжирға”, “Ахшакгузар”, “Заркент”, “Сойбўйи”, “Жарқишлоқ”, “Гузарбоши”, “Учолиш”, “Қуйи яккатут”, “Хўжаариқ”, “Чек”, “Найман”, “Хонариқ”, “Сўкчилик”, “Қипчоқариқ” ҳамда “Яккатут”  МФЙлари ҳудудида 106,8 км ичимлик сув тармоғи тортиш, 14  дона янги ичимлик сув иншооти қуриш, 5 дона мавжуд сув иншоотини таъмирлаш, 17 дона янги сув миноралари ўрнатиш ва 5 дона мавжуд сув минорасини таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. -Маҳалламиз туман марказидан ўртача 15 км олисда жойлашган,-дейди “Чек” МФЙда истиқомат қилувчи Муҳаммаджон Тожибоев. – Ҳозирги кунларда мутахассислар томонидан ҳудудга ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб бориляпти. Шу тариқа маҳалланинг кўп йиллик муҳим ҳаётий масалаларидан бири ижобий ҳал этилаётганидан беҳад мамнунмиз.