Тошлоқ туманининг энг чекка ҳудуди-Найман маданият марказида “Аждодлар мероси-маърифат зиёси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, маҳалла аҳолиси иштирок этди. Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов ўз сўзида аждодларимизнинг бой мероси халқимизнинг улкан маънавий хазинаси эканлигини таъкидлади. Тадбирда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазаллари ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Туман маданият бўлими ходимлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва ўқувчиларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.