Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган. Тошлоқ туманидаги Тоғлиқ МФЙда ёшлар етакчиси ташаббуси билан "Кексалар доим эъзозда" лойиҳаси асосида ёши улуғ ҳамда ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Шу куни маҳаллада кексалари бор хонадонларга ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, кексаларга эҳтиром кўрсатиш билан бирга ёш авлодга меҳр-оқибат, ҳурмат, меҳнати орқали қадр топган инсон доим эъзозда бўлиши тўғрисида суҳбатлар ҳам ўтказилди.