Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказиб келаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда. Бугун бўлиб ўтган қабулда ҳам туман аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан ҳокимга мурожаат этиб, қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишди. Қабул давомида 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.