Тошлоқ туманида буюк ва мутафаккир шоир, давлат арбоби Алишер Навоий, шоҳ ва шоир, олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан таълим муассасаларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Февраль ойининг аввалида икки буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий, ундан сўнг, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримизнинг таваллуд айёмларининг кенг нишонланиши, уларнинг битмас туганмас маънавий хазиналарига мурожаат этишимиз онгу шууримизга муҳрланган. Тошлоқ туманидаги 8-умумтаълим мактаби ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида мутафаккир адиб ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда Бобурнинг ёзган асарларидан намуналар ўқувчиларга ўқиб эшиттирилди ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган адабиётга қизиққан ўқувчиларга эсдалик совғалар топширилди.