Тошлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан қишлоқлардаги ички йўллар шағаллаштирилиб, йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда.Жорий йилда 12 та МФЙлардаги 45 км.лик ички йўллар шағаллаштирилди. Бугунги кунда "Чуқур қишлоқ" МФЙдаги 9 та ички кўчаларнинг 8 км қисмида шағаллаштириш ишлари кетмоқда. Ушбу ҳудудда асфальтлаштириш ишлари учун 3 миллиард сўм маблағ ажратилди.