«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» САМАРАСИ: 2022 ЙИЛДА ТУМАНДАГИ 8 ТА МАКТАБ БИНОЛАРИ ТАЪМИРЛАНДИ
×
2023-02-15 18:00:43 298
PDF юклаш
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан "Ташаббусли буюджет" жараёнларида тошлоқликлар ҳам фаол иштирок этиб, муаммоларни ҳал этилишига эришмоқдалар. Қувонарлиси, 2022 йилда туманда "Ташаббусли буюджет" жараёнларида ижтимоий соҳалар ғолиб бўлиб, таълим ва тиббиёт муассасаларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. "Ташаббусли буюджет"нинг 2-босқичида ғолиб бўлган 6 та умумтаълим мактабларида бино ҳамда иситиш тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 1 та мактабнинг жиҳозлари янгиланди. Тумандаги 9-умумтаълим мактаб жамоаси ҳам "Ташаббусли буюджет"нинг 2022 йил 2-босқични овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, ғолиб деб топилган эди. Мактабда иситиш тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мактабдаги синфхоналар, спорт зал ва бошқа хоналар замонавий, тежамкор иситиш тизимига уланиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.Лойиҳа ғолиби бўлган 3-умумтаълим мактабини жорий таъминлаш учун 500 млн. сўм маблағ ажратилиб қурилиш-таъминлаш ишлари тез ва сифатли бажарилди. Айни кунларда мактаб ўқувчилари кенг ва ёруғ синфхоналарда таълим олмоқдалар. Бир сўз билан айтганда Тошлоқ туманида 2022 йилда “Ташаббусли бюджет” жараёнида бюджет маблағларини ҳудудлардаги энг муҳим деб топилган лойиҳаларга йўналтириб, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳолини