Тошлоқ туманида “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичини шакллантириш бўйича туман штаби, сектор ва маҳаллаларда ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқдалар. Айни 4-босқич бўлган “Аёллар дафтари” тизимини шакллантириш жараёнини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят штаби раҳбари Абдуғаффор Солиҳов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиевлар ташриф буюрдилар. Комиссия аъзолари А.Солиҳов ва Э.Нуралиевлар тумандаги маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари билан суҳбатлашиб анкета-сўровномаларни кўздан кечирдилар. Фаолият юритиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар бердилар.Ўрганиш натижалари муҳокамасида Тошлоқ тумани ҳокими, “Аёллар дафтари” туман штаби раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаев, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, штаб раҳбари ўринбосари Шавкат Тоиров, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Умида Марасулова ва ишчи гуруҳ масъуллари иштирок этдилар. Унда Фарғона вилоят штаби раҳбари А.Солиҳов томонидан “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳар бир аёлни муаммосини ўрганиш, уларнинг мурожаатларига кўра, ҳар бир муаммони асослантирилган ҳолда рўйхатни шакллантириш чораларини кўриш, шунингдек хотин-қизларга “Аёллар дафтари” тизимини мазмун-моҳияти ҳақида мунтазам равишда тушунтиришлар бериб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтди.Шундан сўнг, Тошлоқ тумани ҳокими, “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича туман штаби раҳбари А.Джурабаев ишсиз фуқаролар билан бир навбатда “Аёллар дафтари”га киритилиши мумкин бўлган ишсиз аёлларга йўналишларидан келиб чиқиб иш ўринлари яратиб бериш чораларини кўришини маълум қилди. Шунингдек, ҳар бир тоифа бўйича киритилиши зарур бўлган аёлларни ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан назорат олиб бораётганлигини билдирди.