Тошлоқ туманида ташаббускор тадбиркор томонидан кўп қаватли уйлар ва бинолар қурилишида фойдаланиладиган "Сэндвич панелари"ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Мазкур маҳсулотлардан қурилган бинолар кучли ер силкинишлари (зилзила)га чидамли тарзда бўлишига катта аҳамият берган ҳолда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Хозирда лойиҳани амалга ошириш бўйича Германиядаги "Retan GmBh" билан музокаралар олиб борилмоқда.